Пандемиянинг ижтимоий соҳага таъсири

COVID-19 пандемиясининг иқтисодий зарбаси тенгсизликни кучайтиради, қашшоқликни оширади ва турмуш даражаси паст бўлган ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун имкониятлари чекланган мамлакатларда ижтимоий ва сиёсий беқарорликка олиб келиши мумкин.

“Коронавирус дунё мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий тенгсизликни очиб берди ва яқин келажакда уни кучайтириши мумкин”, деб ёзади Европадаги Бруэгел тадқиқот марказининг тадқиқотчиси, иқтисодчи Энрико Бергамини.

Даромад даражасига, турмуш шароитига, касбига қараб, одамлар жамиятда пандемия билан бирга иқтисодий шокни турли хил ҳис қилишади. Бу эса ўз орнида жамиятдаги қутбланишни янада кучайтириши мумкин.

Иш ҳамма учун эмас

Фарқ аллақачон дунё аҳолисининг деярли ярими ўз-ўзини яккалаш режимига ўтганидан бери сезилмоқда. The New York Times америкалик тадбиркорга иқтибос келтириб бу “оқ ёқали карантин”, деб ёзади.

Америкаликларнинг аксарияти учун уйдан ишлаш деярли имконсиз: 2017–2018 йиллардаги сўров натижаларига кўра, атиги 28% америкаликлар уйдан ишлаш қобилиятига эга экканликларини айтишган, булар молия секторининг икки ёки ундан кўп вакиллари, бизнес маслаҳатчилар ва ахборот соҳасида ишлайдиган ходимлар.

Ҳордиқ чиқариш ёки қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда масофадан туриб ишлаш деярли имконсиз. Карантин вақтида масофадан туриб ишлаш имконияти даромад даражаси билан бевосита боғлиқ бўлиб, у камайганлиги ортидан камайиб боради.

Британиядаги “Resolution Foundation” таҳлил марказининг маълумотларига кўра, энг кам маош оладиган одамлар орасида атиги 10 фоизи уйдан ишлашга ўтиши мумкин.

Масофаланиш дилеммаси

Карантин даврида уйдан ишлашга қодир бўлмаганлар бутун дунёдаги ҳукуматлар билан бир хил муаммога дуч келишади: иқтисодий фаолият ва даромадларни сақлаб қолиш – ёки соғлиқ.

Аслида кўпгина ишчилар ҳеч қандай танловга эга эмаслар, чунки уларнинг кам даромади кўп давом этадиган карантиндан омон қолишга ёрдам берадиган молиявий «ёстиқни» яратишга имкон бермаган.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ишлайдиган ходимлар – ҳамширалар, фармацевтлар, дорихоналар ишчилари – ишлашни давом эттирадилар ва маош олишади, лекин бу уларни коронавирусни юқтириш эҳтимолини кўпайтиради.

Офат кўлами

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра пандемия таъсирида ишсизлар сонининг кўпайиши глобал молиявий инқироз даврига қараганда кўпроқ бўлади.

ХМТнинг март ойи охирида эълон қилган энг ёмон сценарийси ишсизлар сонининг 25 миллион кишига кўпайишини кўрсатди, яъни дунёдаги ҳар еттита ишчидан биттаси ишсиз қолади.

“Ҳозирги пандемия нафақат соғлиқни сақлаш инқирозидир балки Халқаро ҳамжамиятнинг кўмагисиз, ўтган 20 йил ичида йиғилган барча ютуқларни ва бутун авлодни йўқотиш хавфига дуч келамиз” – дейди Аҳим Штейнер, БМТТД маъмури.

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари Эстер Дуфло ва Абҳижит Банержи расмийларни карантин даврида ижтимоий ёрдам миқдорини оширишга чақирмоқда: “Бу сиз инқироз кучайиб, иқтисодий инқирозга айланади ва бундай вазиятларда одамлар буйруқларга бўйсунмасликдан бошқа чораси қолмайди”