Толибон ҳаракати қўшнилари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонни танланади дея хабар берилмоқда. Толибонлар темир йўл лойиҳасини қайта тиклашни таклиф қилиб «шериклик» ва лойиҳани қўллаб-қувватлашга ваъда бермоқда.
Аммо 2000-йилларнинг бошларида Президент Имомали Раҳмон Афғонистон Шимолий Иттифоқи лидери Аҳмад Шоҳ Массуд кучларини қўллаб-қувватлаганини ҳисобга олсак, Тожикистон ҳозир “ожиз” ҳолатда. Шундай қилиб, Тожикистон Афғонистонда мағлубиятга учраган давлат сифатида ва КХШТ мажбуриятлари билан боғланган мамлакат сифатида қўшни Ўзбекистон каби кўп векторли муносбатларни синаб кўриш имконига эга эмас.
Аммо, “ЕврАзЭс” институти директори Владимир Лепехиннинг сўзларига кўра, ҳозирда Марказий Осиёдаги собиқ совет республикалари Толибон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини намойиш қилишдан бошқа илож йўқ. “Катта ўйин бошланади: нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг бошқа республикалари Толибон билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлади”.