Глобал Коронавирус ташаббуси учун зудлик билан 7,7 миллиард доллар керак

ACT-Accelerator-бутун дунё бўйлаб коронавирус билан курашишга ёрдам берадиган глобал ҳамкорлик. Унинг иштирокчилари, жумладан, БМТнинг бир қатор ташкилотлари, шу жумладан Жаҳон банки ва ЖССТ, бешта йўналишда ишларни тезлаштириш учун 7,7 миллиард доллар сўрамоқда.

• Пул маблағларининг қарийб учдан бир қисми, яъни 2,4 миллиард доллар, кам таъминланган мамлакатларга тест синовларини ўтказиш учун юборилади.

• 1 миллиард тадқиқот ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, коронавирусга қарши тестлар, вакциналар ва дори воситаларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун бозорни ривожлантиришга сарфланади. Бу Дельта ва бошқа мутанд штаммларга қарши мавжуд даволаш усулларининг самарадорлигини сақлаб қолади.

• Охирги пайтларда талаб кескин ошган тиббий кислород ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қўшимча 1,2 миллиард доллар сарфланади. Вирус туфайли ўпканинг қаттиқ шикастланиши билан одамларни тирик қолиш учун кислород зарур.

• 1,4 миллиард доллар мамлакатларга COVID-19 билан боғлиқ бўлган муаммоларни самарали бартараф этиш учун ажратилади.

• Қолган 1,7 миллиард доллар тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишга сарфланади. Зеро, коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлиги тиббиёт ходимларига боғлиқ. Шифокорлар ва ҳамширалар беморларни даволайдилар ва уларга ғамхўрлик қиладилар – бутун соғлиқни сақлаш тизими уларнинг елкасида. Шунинг учун ташаббус иштирокчилари касалхона ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим, деб ҳисоблайди.

P.S. Бундай маблағни қоплаш эса БМТ учун ажратиладиган йиллик тўловларга бўлган ставкани янада ошишига олиб келади. Яна мамлакатлар бюджетидан каттарок маблағлар йўналтирилишига олиб келади!