Толибон уйғурларни Афғонистон-Хитой чегарасидан “нари қилгани” тўғрисида хабар берилди.
Мутахассисларнинг фикрича, толибларнинг қарори Хитой билан муносабатларнинг янги босқичидан далолат беради, Хитой ҳукумати бир неча бор уйғурлар билан алоқани узишга чақирган эди.
Хитой ҳаракат раҳбариятига мамлакатни қайта қуриш учун сармоя жалб қилишга ваъда берди. Толибон матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид La Repubblica нашрига берган интервьюсида Пекин Афғонистонга сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилганини айтган эди. “Хитой Толибоннинг мамлакатни тиклашдаги асосий шеригига айланади. Хитойнинг қўллаб-қувватлаши Афғонистонни ривожлантириш учун алоҳида имкониятдир. Пекин бизнинг асосий шеригимиз бўлиб келган, биз учун асосий ва ажойиб имкониятдир, чунки Хитой ҳукумати мамлакатимизни сармоя киритишга ва қайта қуришга тайёр”, деди Забиҳулла Мужоҳид.
South China Morning Post маълум қилишича, Хитой дипломатлари қўллаб-қувватлаш эвазига, Толибон вакилларидан уйғурлар билан барча турдаги ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилган.