Тожикистонда 16 январдан бошлаб Google-га солиқ солинади

Бу ҳақда узоқ вақтдан бери музокаралар олиб борилаётган эди. Чет эл компаниялари бюджетга 18% ҚҚС тўлайди.

Барча хорижий Интернет маҳсулотларига солиқ солинади: реклама, дастурий таъминот, дастурлар, мусиқа, ўйинлар, китоблар ва бошқалар.

Катта эҳтимоллик билан, фойдаланувчиларнинг ҳамёнлари ҳам буни сезиши кутилмоқда.

Корпорациялар солиқни тўлашдан бош торта олмайди. Уяли алоқа операторлари интернет-компаниялар хизматларини блоклаб қўйиши маълум қилинган.