Афғонистондаги элчихоналар ва элчилар алмашинуви жадаллашиб бормоқда

Ҳиндистоннинг Афғонистондаги элчиси Родрандра Тандоннинг айтишича, унинг мамлакати афғон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этади. Ҳиндистон элчиси бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазири генерал Бисмилла Хон билан учрашувда айтиб ўтди. Ҳиндистон томони ярадорларни даволаш учун зарур тиббий тўпламларни Афғонистон Мудофаа вазирлигига топширди (фотосуратда рамзий трансфер). Ҳиндистон ҳукуматининг бундай очиқ “саҳоватпешалиги” Толибон ва уларнинг покистонлик дўстлари учун кутилмаган воқеа бўлди дейилмоқда хабарда.

Шу билан бирга, Ҳиндистоннинг Афғонистондаги элчихонаси Мозори Шариф ва Қандаҳордаги консулликларини ёпмаслигини, шунингдек Қобулдаги элчихона ва консулликнинг доимгидек ишларини давом эттиришини тасдиқлади. Аввалроқ Покистон, Эрон, Туркия ва Россиянинг Мозори Шарифдаги консулликлари ўз ходимларини эвакуация қилиш тўғрисида хабар берилган эди.

Саудия Арабистони Афғонистонга янги элчисини юборди. Элчи президент Ашраф Ғани билан учрашди. Шунингдек, Қатар амирининг Афғонистондаги янги махсус вакили тайинланди

Афғонистонда ҳозирги аҳвол мана шундай! хориж мамлакатлар элчилари бирин-кетин фаоллашиб минтақада давлатларининг манфаатини ҳимоялаш бўйича беллашмоқда.