Туркия Толибон ҳаракати делегациясини Афғонистонга апрел ойида режалаштирилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий Осиё департаменти директори Хоқон Текин маълум қилди.
Бир оз аввал сайтимизда Туркия Афғонистон музокараларига Россияни таклиф қилмади. Анқара ушбу йўналишда Вашингтон билан суҳбатлашишга қарор қилганлиги бўйича материал эълон қилган эдик.
Туркия томони конференцияга Россия вакилларини таклиф қилишни режалаштиряптими ёки йўқми деган саволга жавобан Текин ҳали бирон бир давлатга таклифнома юборилмаганлигини таъкидлади. “Албатта, Россия бизнинг яқин шерикимиздир, биз маслаҳатлашувларимизни давом эттирамиз ва келишувларни Россия томони билан мувофиқлаштирамиз”, деди.
Унга кўра, Истанбулдаги конференция санаси ҳали келишилмаган. “Биз бу борада ишлаяпмиз ва конференцияда режалаштирилган келишувларга эришамиз деб умид қиламиз”.
7 март куни The New York Times газетаси ўзида мавжуд ҳужжатга асосланиб, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистон президенти Ашраф Ғанига хат юбориб, унда республикада мавжуд ҳолат бўйича музокаралар олиб борилиши ва тинчлик ўрнатиш бўйича БМТ ҳомийлигида конференция ўтказишни таклиф қилганини хабар қилди.
Кейинчалик, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Афғонистонни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар Истанбулда ўтказилишини тасдиқлади. Улар апрел ойида бўлиб ўтади деб тахмин қилинмоқда, аммо аниқ санаси ҳали белгиланганмаган.

Мазкур йиғилишга Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши (МХБ) котиби доктор Ҳамдуллоҳ Моҳиб, “Истанбулдаги ва умуман бошқа жойларда ташкил этиладиган музокаралар жараёнига нафақат Қатар идорасидаги “расмий” Толибон делегациясини, балки Толибон ҳаракатидаги бошқа фракциялар вакилларини ҳам жалб қилиш керак. Афғонистон ҳукумати “афғонлараро келишув” жараёнида Толибон ичидаги қарама-қаршиликлардан фойдаланмоқчи бўлганга ўхшайди”, – дея фикр билдирмоқда.