Ал-Арабия ҳозирда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг суратини чоп этди.
Сирожиддин Ҳаққоний қаерда эканлиги ҳақида маълумот берган инсон учун ФҚБ (ФБР) 5 миллион АҚШ доллар тўлашга ваъда берган.

БЕШ МИЛЛИОН АҚШ доллар
Эндиликда “Ҳаққоний тармоғи” (Толибон ҳаракатининг қаноти) раҳбарининг жойлашуви бутун дунёга маълум.
Вашингтон фақат ташвиш билдириши мумкин.
Айтганча, Ҳаққоний тармоғидан яна учта радикал вақтинчалик вазир лавозимига лойиқ кўрилди: Миграция, Олий таълим ва Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлари.
Шу билан бирга, Афғонистон ҳукумати раҳбари Муҳаммад Ҳасан Охунд БМТ қора рўйхатида эканлигини қайд этамиз.
Яна тўрт вазир Гуантанамо (АҚШдаги қамоқхона) собиқ маҳбуслари.
Бу 11 сентябрь фожиасининг 20 йиллиги муносабати билан Толибон томонидан АҚШга “совға” бўлса керак.