Россиядаги ижтимоий тармоқларнинг фаол аудиторияси бўйича тадқиқот эълон қилинди

Instagram фаол муаллифлар сони бўйича Россияда асосий ижтимоий тармоқлардан бири “ВКонтакте”ни ортда қолдирди, YouTubeни эса “ТВ”га айланган.

Brand Analytics Россиядаги ижтимоий тармоқларнинг фаол аудиториясини ўрганиб чиқди. 2020 йил октябрь ойида Россияда ижтимоий тармоқларда фаол муаллифлар сони 64 миллионни ташкил этди. Instagram ушбу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни эгаллади, тармоқдаги муаллифлар сони 27,7 миллиондан 42,8 миллионга кўпайган.

Бироқ, муаллифларнинг фаоллиги ва таркиби ҳажми бўйича Instagram “ВКонтакте”дан кам. Шундай қилиб, Instagram аудиторияси “ВКонтакте” фойдаланувчиларига қараганда деярли 2 баравар кам хабар юборади: тадқиқот натижаларига кўра (496,2 миллионга нисбатан 265,2 миллион).

P.S.Бизда ҳам борган сари ижтимоий тармоқ файдаланувчилари Instagramдан кўпроқ фойдаланилаётганини эътиборга олсак бир хил тендецияни кузатиш мумкин.