Қирғизистон: Жапаров ва аҳоли турмуш тарзи…

Қирғизистонда гўшт, ўсимлик мойи, тухум ва ун нархлари осмонга кўтарилмоқда, кўпчилик баъзи маҳсулотлардан воз кечишга мажбур, деди Бош вазир ва муаммоларга чора кўришни талаб қилди. (Ҳозирча фақат чора кўришни талаб қилмоқда, иш режаси ва таклифлар ҳақида гап кетмаяпти.)

Ижтимоий тармоқлардаги Янги президентга нисбатан қарашлар негативлигича сақланиб қолмоқда, масалан: “Республиканинг янги ҳамкори Жапаров бошчилигидаги асосий шериги Россия бўлиб қолмоқда, чунки мамлакат иқтисодиётининг асосий ўсиш потенциали Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан боғлиқ. Ғарб эса коррупцияга қарши курашувчи Садирни душманлик билан қабул қилади.

Президентлигининг биринчи кунлариданоқ Америка элчихонаси унга қарши чиқди. Дипломатик ваколатхона деярли дарҳол унинг бош вазир этиб тайинланишини қоралади.

Хитой олдида улкан қарздор бўлган Жапаров Путиннинг олдига борди ва бош эгиб мамлакатни Кремл қўлига топширмоқда.”

Дарҳақиқат, инаугурация маросимидан сўнг Жапаров дарҳол, Россиянинг «Газпром» вакиллари билан ишбилармонлик учрашувини ўтказди. (Масала аниқ. Россияга қарамлик, асосан, Кремль билан ишлашни давом эттиришдан бошқа имкониятларни қолдирмайди.)

Умуман олганда, мамлакат катта миқдорда минерал ресурсларга эгалик қилади. Бу ресурслар мамлакатнинг ривожланиши ҳамда иқтисодиётга туртки бериши мумкин, аммо уни беқарор сиёсий вазият ушлаб турибди. Доимий равишда ҳокимият сармоядорлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, ўтган тузумлар томонидан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқиш билан таҳдид қилади.

Қирғизистонда пул бор. Республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзолигидан сотиб олишнинг умумий ҳажми йилига 3 миллиард доллардан ошади. Аммо қора бозор ва банк тизимининг номукаммаллиги туфайли улар мамлакат тараққиёти учун самарасиз фойдаланилмоқда.

Демакки,Садир Жапаров Хитойга Нариндаги Жетим-Тоо конидаги хом ашёни ўтказишни таклиф қилиши ҳам шарт эмас. (Хитой Қирғизистон ҳукуматига берилган қарзларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини сўраганида, Жапаров Хитойга Нариндаги Жетим-Тоо конидаги хом ашёни ўтказишни таклиф қилган эди. Ушбу кон энг катта қора ва рангли металларнинг захираларига эга бўлиб, тахминий ҳисобда 80-100 миллиард долларга баҳоланади.)

P.S.Доимий равишда геосиёсат дарсликларида қайта-қайта такрорланиб келадиган бир тушунча бор. “Инқилоблар орқали келган (ёки шаккланган) ҳокимиятда мамлакатни стратегик ривожлантириш бўйича аниқ режалари бўлмайди”. Бу тушунча нақадар долзарб ва ҳақиқатга юз фоиз тўғри келишини бир неча бор кўрдик.