2021 йил Твиттер ўзининг 15 йиллигини нишонламоқда. Шу муносабат билан сизларга ушбу ижтимоий тармоқ ҳақидаги 11 та қизиқарли фактни тақдим этамиз.
Факт 1. Биринчи хабарни Твиттер асосчиси Жек Дорси 2006 йил 21 мартда ёзган va “Just setting up my twitter” деб ёзилган эди.
Факт 2. Хизматни яратиш ғояси Жек Дорсига Мексика ресторанида кечки овқат вақтида зерикиб қолган пайтда келган. У дўстлари ва ҳамкасблари гуруҳи билан СМС-хабарлар ёрдамида мулоқот қилиш имкониятини яратишни ўйлай бошлаган.
Факт 3. Биринчи твит билан миллиардинчи твит ўртасида уч йил, икки ой ва бир кун ўтди. Бугунги кунда платформага ҳар куни 500 миллион твит жойлаштирилади.
Факт 4. Твиттерда ҳар куни 2 миллиард видео томоша қилинади.
Факт 5. Хештагларни Твиттер эмас, балки унинг оддий фойдаланувчиси – дизайнер Крис Мессина ихтиро қилган, у 2007 йил 23 августда ўз аккаунтида “# (панжара) ни гуруҳлар учун ишлатишга нима дейсиз? Масалан, #барсампс?” Бу ғоя кўпчиликка маъқул келди ва кейинчалик Твиттердан ташқарига тарқалди.
Факт 6. Твиттерда ақлли “лента” йўқ. Обуначиларингиз сизнинг барча хабарларингизни ўзларининг ленталарида кўришлари мумкин.
Факт 7. 2020 йилнинг биринчи ярмида Твиттер 925,700 аккаунтни блоклади. Бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга кўпдир. Тақиқланишнинг асосий сабаби обуначиларда нафратни қўзғатишдир.
Факт 8. Твиттер эротизмни тақиқламайди. Шу сабабли, фарзандингизга у ерда қайд ёзувини яратишга рухсат беришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг.
Факт 9. Бугунги кунда дунёдаги энг оммабоп Твиттер аккаунти Барак Обаманинг твиттери. 130 миллион киши унга обуна бўлган. Иккинчи ўринда Жастин Бибер – 114 миллион. Учинчидан, бу Кетти Перри – 109 миллион.
Факт 10. 2020 йил май ойида Твиттер биринчи марта Доналд Трампнинг твитини яроқсиз деб топди: у твит остига ундов белгисини қўйди ва ҳавола орқали ўтишга ҳамда Қўшма Штатлар Президентининг твитида ёзилган маълумотларни тўғрилигини текширишга даъват қилди.
Факт 11. 2020 йил августда Твиттер ҳукуматнинг оммавий ахборот воситаларининг аккаунтларини махсус белги билан белгилай бошлади. Мазкур тажриба бешта мамлакатда амал қилмоқда: АҚШ, Англия, Россия, Хитой, Франция. Улар ушбу рўйхатни кенгайтириш режалаштирмоқда. Ижтимоий тармоқ одамлар медиа-аккаунтнинг давлат билан бевосита ёки билвосита боғлиқлигини билиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидламоқда.