Туркия Афғонистон музокараларига Россияни таклиф қилмади. Анқара ушбу йўналишда Вашингтон билан суҳбатлашишга қарор қилди.
Лекин, учрашув бекор қилиниши эҳтимоли катта, чунки Толибон ва Америка Қўшма Штатлари Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш муддатини узайтириш борасида келиша олмаганлар. Учрашувни кейинга қолдиришнинг расмий сабаби муборак Рамазон ойини кириб келиши бўлиши мумкин
Шу билан бирга, март ойида Россия Хитой, АҚШ ва Покистон билан кенгайтирилган “учлик” билан афғон музокараларини ўтказганди. Ушбу музокараларга Қатар ва Туркия ҳам таклиф қилинган.
Қўшма Штатлар толибларга берган ваъдаларини бузди ва белгиланган муддатни Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқмади (1 майга қадар), улар ҳудуддаги ташаббус Москва қўлига ўтиб кетишдан қўрқди.
Энди толиблар америкаликларнинг конференция олдиндан бўлган позициясини текширмоқда ва сўнги жавобни беришга шошмаяптилар. Улар 18 ойдан буён давом этиб келган ва ғалаба деб ҳисоблаган келишувни бузишдан олдин ўзлари учун қулай шарт-шароитларни яратишлари лозим.
Қўшма Штатлар толибондан Америка қўшинларини мамлакатдан олиб чиқилишини 3 ойдан 6 ойгача узайтиришни сўрамоқда. Толиблар эса ўз навбатида 7000 маҳбусни озод қилиш ва гуруҳ вакилларини БМТнинг қора рўйхатларидан чиқаришни талаб қилмоқда.