Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат “очлик даврини” бошдан кечиришини тан олди.
КХДРда аллақачон кўплаб элчихоналар ва гуманитар ташкилотлар ўз ишларини ва ишчиларини қисқартиришган. Умумий озиқ-овқат танқислигининг сабаби дея ўта қатъий ўрнатилган коронавирус карантини кўрасатилмоқда. Ҳокимият халқ душманлари ва диверсантлар КОВИД вирусини мамлакатга олиб киришга уринишдан қўрқишмоқда. Шу сабабли, чет элдан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш тақиқланган эди.
Ким Чен Иннинг баёнотида айтиб ўтилган яна бир омил бу табиий офатлар. “Август-сентябр ойларида КХДРга тайфунлар кучли зарба берди”. Табиий офатларнинг оқибатлари санкциялар туфайли хом ашё, материаллар, ускуналар етишмаслиги туфайли оғирлашди. Бу ўтган йили тугаган сўнгги беш йиллик режанинг амалга оширилмаслигига таъсир қилганлигини, Ким Чен Иннинг ўзи ҳам очиқ айтди.
Бироқ, муаммо қатъий карантинда ҳам эмас, табиий офатларда ҳам эмас.
Сабаблар қуйида:
Ўтган йилнинг биринчи ярмида етказиб бериш керак бўлган маҳсулотлар хали ҳам юборилмаган. Сабаб, давлатнинг ҳозирги оғир ҳолатга етиб келишига АҚШнинг КХДРга нисбатан қўллаган санкцияларидир. КХДРга бирор нарса етказиб беришни истаган ҳар қандай компания, ҳатто БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорлари билан рухсат берилган энг зарарсиз нарсаларни ҳам, етказиб беришга ҳар қандай компания ҳам журъат эта олмайди, чунки, ўзи ҳам кейинчалик санкцияларга тушуб қолиши ҳеч гап эмас!