Туркманистон Президентининг ўғли Ташқи ишлар вазирлигидаги раҳбарият ваколатларининг бир қисмини олгани бўйича интернет нашрларида хабар берилмоқда.
Ҳозирда учта раҳбарлик лавозимига эга бўлган Сердар Бердимуҳаммедов мавжуд учта раҳбарлик лавозимидан ташқари ҳукуматлараро туркман-рус ва туркман-япон тузилмаларига ҳам раҳбарлик қилиши айтилмоқда.
Аркадағ ўғлининг янги вазифага тайинланишини Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов 10 та ҳукуматлараро комиссияларни бошқариши ва ташқи алоқалар билан талаб даражасида шуғуллана олмаётгани боис, шундай қилишга “мажбурлигини” билдирган.
Шу билан бирга, Сердар учун феврал ойида бош вазир ўринбосари лавозими жорий этилган эди, бу унга Туркманистон Хавфсизлик Кенгашидан жой олишга имкон берган эди. Энг муҳими у Туркманистоннинг Олий назорат палатаси раҳбари ҳамдир.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, Сердар “Туркман Алабай” халқаро уюшмасининг раҳбари.
Севимли ўғил бўлса, шунчалик бўлар!