Туркия Исроилни танқид қилиш бўйича жаҳон чемпиони деб топилди

Шу билан бирга, Эрдўғаннинг фаластинликларни ҳимоя қилган сўзларини ақидапарастлик деб аташ мумкин эмас, фақатгина Ғазодаги можаро туфайли у деярли сигнал бераётгани учун шундай туюлмоқда.

Айнан Анқара ташаббуси билан ўтган ҳафтанинг охирида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Ижроия Қўмитасининг ташқи ишлар вазирлари даражасида чақирилиши ташкиллаштирилди. Туркия раҳбари Папа Френцисга қўнғироқ қилиб, “Исроил ҳужумларининг мақсади нафақат фаластинликлар, балки барча мусулмонлар, насронийлар ва бутун инсониятдир” деб таъкидлади.

“Мен бутун инсоният Исроилга қарши бирлашиши кераклигини айтдим, БМТ Хавфсизлик Кенгаши керакли масъулиятни умуман кўрсатмади”, деди Эрдўған.

Туркиядаги Фаластин мавзуси ҳар доим долзарбдир, айниқса ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси ҳукумат тепасида бўлганида. Гарчи ушбу мавзуни ҳатто Туркиянинг дунёвий Республикачилар Халқ партияси қўллаб-қувватласа ҳам. Анқара ҳақиқатан ҳам Қуддуснинг мақомидан ташвишда. Шунингдек, Исроил билан минтақавий етакчилик учун рақобат мавжуд.

Аммо Анқара баландпарвоз баёнотлардан бошқа нарсага ярамайди. Туркия бу борада деярли ёлғиз. Исроил билан муносабатларни бузилиши оқибатида, Кипр соҳилидаги газ конларига нисбатан Анқаранинг амбициялари хавф остида қолиши мумкин.

Бироқ, Фаластинни ҳимоя қилишдаги ташаббуси ва ғайрати учун, АҚШ Эрдўғанни антисемитизмда айблади. Шу тарзда АҚШни Исломга қарши айблаш мумкин, чунки Туркия раҳбари минбардан бақираётган пайтда америкаликлар тинчгина Исроилга Фаластинни бомбалаш учун қурол сотишмоқда.