Эрдўған: “Туркиянинг глобал инқирозлар қаршисида ишончи унинг инфратузилмасида”

Туркиянинг глобал инқирозлар қаршисида ишончининг сабаби кучли инфратузилмасидадир, деди Президент Ражап Эрдоған Долмабаҳче саройида илм-фанни оммалаштириш жамғармаси мукофотлари тақдимотида.

У ўзининг 19 йиллик фаолияти давомида таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, адлия, транспорт, энергетика, шаҳарсозлик, спорт каби соҳаларда кучли инфратузилма яратилгани, аҳолининг юқори турмуш даражаси таъминланганини таъкидлади.

“Агар Туркия ҳозир глобал инқирозлар қаршисида шунчалик чидамли бўлса, инқирозларни имкониятга айлантиришда ўзига шунчалик ишонса, бунинг ортида бу кучли инфратузилма турибди. Ҳозир биз иқтисодиётда ҳам худди шундай курашни олиб бормоқдамиз”, деди у ва иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқариш, бандлик, экспорт, бюджет балансининг барча кўрсаткичлари Туркиянинг глобал миқёсдаги муваффақиятидан далолат беришини таъкидлади.

Эрдўған Туркия иқтисодиёти эркин бозор қоидаларига кўра ривожланишда давом этишини таъкидлади.