Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Кабулов «Толибон»га қарши қаршилик кўрсатиш истиқболларини етарлича баҳоламаганини ва «Толибон»нинг террорчиликка қарши салоҳиятини ортиқча баҳолаганини тан олди.
Бугун ТАССга берган интервьюсида Кабулов афсус билан (!) 2022 йил баҳорида Афғонистонда Толибонга нисбатан кучли қаршилик пайдо бўлиши мумкинлигини тан олди.
Бундан бир ой олдин, 2021 йил декабрь ойи охирида, Спутник мухбирига берган интервьюсида Кабулов Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Афғонистон фронти ҳаркатларини «виртуал» Миллий қаршилик деб айтган эди.
Шундай қилиб, Кремлнинг афғон сиёсати “меъмори” бугунги Афғонистондаги реал жараёнларни тушунмаслигини ва бир ой давомида ҳам озми-кўпми тўғри прогноз бера олмаслигини ошкора тан олди.
Кабуловнинг ТАССга берган интервьюсида Толибоннинг аксилтеррор салоҳияти пасайганини тан олиши ҳам ҳайратланарли бўлди. Илгари Кабулов Кремлни ва бошқа жамоатчиликни Толибон ИШИДга қарши муваффақиятли кураш олиб боришига ишонтиришдан чарчамасди.
Ва бу башорат амалга ошмади. Янгиларини кузатамиз…