Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти собиқ президент Ашраф Ғани ва бу мамлакатдаги айрим давлат хизматчиларининг сиёсий фаолиятига чекловлар жорий қилди, деди ўтиш даври Толибон ҳукумати котиби ўринбосари Аҳмадуллоҳ Восиқ.
Собиқ хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб ва Балх Ата собиқ губернатори Муҳаммад Нурга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилган, деди Толибон вакили.
Аҳмадуллоҳ Восиқ қандай чекловлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.
15 август куни Афғонистон пойтахти Кобул Толибон қўлига ўтгач, президент Ашраф Ғани ва унинг ҳукуматининг кўплаб вакиллари мамлакатни тарк этиб, БААга кетган эди.
Толибон режими амнистия эълон қилди ва мухолифат ва собиқ давлат арбобларини ватанга қайтишга чақирган эди.
Эътиборлиси, ўтмишда Толибон билан алоқаларида муаммоларга дуч келган БАА Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин яна улар билан алоқаларини тиклади.
Масалан, БААнинг Кобулдаги элчихонаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.