Афғонистонда улар россиялик сайёҳлар ва бошқа мамлакатлардан келган саёҳатчиларни кўришдан хурсанд бўлишади, деди “Туту” нашрига Афғонистон Ахборот ва маданият вазирлигининг Туризм департаменти директори Ниаматуллоҳ Мусафер.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича аниқ режа йўқ, чунки мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий вазият оғирлигича қолмоқда.
“Келажакда туризм департаменти диққатга сазовор жойлар мавжуд бўлган Афғонистон ҳудудларида махсус идоралар ташкил этиши мумкин ва бу идоралар саёҳатчиларни жалб қилиш билан шуғулланади”, деди у.
Мусафернинг айтишича, Афғонистон давлат сайёҳлик агентлиги саёҳатчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. Хорижликларга визалар бериш масаласи Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиб олишни талаб қилади.
“Келажакда виза масаласида муайян ўзгаришлар бўлиши мумкин, аммо бу вақт талаб этади. Биз Афғонистонда Россиядан ёки бошқа давлатлардан келган меҳмонларни кўришдан хурсанд бўламиз ва бунинг учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз”, — деди Толибон вакили.
У, шунингдек, ҳозирда Афғонистонда хорижликларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ муаммолар йўқлигига ишонтирди. Аёллар ҳам хавфсиз саёҳат қилишлари мумкин.
“Энди чет элликлар саёҳат қилишлари мумкин, хайриятки, мамлакатнинг мен борадиган жойларига боришлари ҳам мумкин, Афғонистон ниҳоят тинч ва хавфсиз бўлди. Тўғри, ҳозирда халқаро рейслар деярли йўқ, лекин ҳаво қатнови тикланса, хорижлик меҳмонлар кўпроқ бўлади, деб умид қиламиз”, — дея қўшимча қилди Мусафер.
Ноябрь ойида Толибон ҳокимиятга қайтганидан кейин биринчи хорижий сайёҳлар Афғонистонга ташриф буюришди. Ғўр вилояти Маданият ва ахборот бошқармаси хабарига кўра, икки киши маҳаллий тарихий обидалар, жумладан Жом минорасини зиёрат қилган.