Толибон ўзининг Гуантанамо қамоқхонасини яратишга интилмоқда

Маълум қилинишича, Толибонлар томонидан Афғонистонда 40 га яқин ноқонуний қамоқхоналар яратган бўлиб, уларда амалдаги ҳукуматга мухолифлар ёки “террорчилар” оммага таъсир қилмаслиги учун уларни изоляция қилиш зарур деб ҳисобланганлар яширинча сақланади.

“Аслида, Толибон 2000 йилларда АҚШдан ташқарида Марказий разведка бошқармаси қамоқхоналарига ўхшаш ўнлаб қамоқхоналар яратган эди” деб ёзмоқда журалист А.Серенко. Манбалар бундай Толибон қамоқхоналарида маҳбусларнинг қийноқлар ва ўлдирилиши ҳақида хабар бериб келмоқда.

Серенко: “Бундай қамоқхоналарда сақаланаётган маҳбуслар мутлақо барча ҳуқуқлардан маҳрум. Мазкур қамоқхоналарнинг камида бир қисмини ташкил этишда Покистон махфий хизматлари иштирок этган, дейишга асос бор”.