Афғонистоннинг ҳарбий қулаши: ноқонуний битимлар ва оммавий қочқинлар

Бир ҳафтадан кўп бўлмаган вақт ичида Толибон ҳаракати ўндан зиёд вилоят марказларига бостириб кириб, қаршиликсиз Кобулни эгаллади, Афғонистон президентининг кетиши ва ҳукуматининг қулашига сабаб бўлди. Кобул атрофидаги ва шаҳарнинг ўзида Афғонистон хавфсизлик кучлари тезликда таслим бўлди. Кечга яқин полиция назорат пунктлари ташлаб кетилди.

Ҳарбий қулаш тезлиги кўплаб АҚШ расмийлари ва бошқа хорижий кузатувчиларни ҳайратда қолдирди ва АҚШ ҳукуматини Кобулдаги элчихонасидан ходимларни олиб чиқиш ҳаракатларини кескин кучайтиришга мажбур қилди.

Афғонистондаги урушни тугатиш учун тузилган Доҳа шартномаси, кўплаб афғон кучларининг руҳий тушкунлигига олиб келган. Баъзи ҳарбийлар олти ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида маош олмаганликларидан шикоят қилган.

Толибон жангариларига 20 йиллик тайёргарлик ва АҚШнинг миллиардлаб долларлик ёрдамига қарамай якшанба куни Афғонистон пойтахтига киришга рухсат берган афғон армиясининг зудликда қулаши аҳолининг қўллови билан содир бўлди.

Афғонистонлик офицер ва АҚШ вакилининг сўзларига кўра, дастлаб ўтган йилнинг бошида таклиф қилинган битимлар афғон расмийлари томонидан ўт очишни тўхтатиш деб таърифланар эди, лекин аслида эса Толибон раҳбарлари ҳукумат ҳарбий кучлари ходимларига қуролларини топшириш эвазига пул таклиф қилишарди.

Кейинги бир ярим йил мобайнида бундай “таклифлар” туман даражасига ўтган, сўнгра тез суратда вилоят марказларига кўчган, натижада ҳукумат қўшинлари таслим бўлиши билан якунланди.

Бир ҳафтадан кўп бўлмаган вақт ичида Толибон жангчилари ўндан зиёд вилоят марказларига бостириб кириб, қаршиликсиз Кобулни эгаллади, Афғонистон президентининг кетиши ва ҳукуматининг қулашига сабаб бўлди. Кобул атрофидаги ва шаҳарнинг ўзида Афғонистон хавфсизлик кучлари йўқ бўлиб кетди. Кечга яқин милиция назорат пунктлари ташлаб кетилди.

Ҳарбий қулаш тезлиги кўплаб АҚШ расмийлари ва бошқа хорижий кузатувчиларни ҳайратда қолдирди ва АҚШ ҳукуматини Кобулдаги элчихонасидан ходимларни олиб чиқиш ҳаракатларини кескин кучайтиришга мажбур қилди.

Толибон 2020 йил февраль ойида Қатар пойтахти Доҳада АҚШ билан тузилган шартномадаги ноаниқликдан фойдаланиб, америкалик қўшинларни Афғонистондан тўлиқ олиб чиқишга чақирди. Афғонистоннинг баъзи кучлари яқинда жанг майдонида Америка самолётлари ва бошқа муҳим ёрдамларга умид қила олмасликларини англаб, Толибонга мойил бўлиб боришди.

“Баъзиларга фақат пул керак”, – дейди афғон махсус кучлари ходими, Толибон билан биринчи марта учрашишга рози бўлганлар ҳақида гапирар экан. Аммо бошқалар АҚШнинг қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш мажбуриятини Афғонистонда ҳокимиятга қайтишнинг “кафолати” деб билишди ва ғалаба қозонган томонга ўтиб олишди, деди у. Офицер исм-шарифини ошкор қилмаслик шарти билан гапирди, чунки у, бошқа ҳисобот иштирокчилари каби, матбуотга маълумотни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас эди.

Афғонистондаги урушни тугатиш учун тузилган Доҳа шартномаси, кўплаб афғон кучларининг руҳий тушкунлигига сабаб бўлди. Баъзи ҳарбийлар олти ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида маош олмаганликларидан шикоят қилган.

Ҳукуматни қўллаб -қувватлайдиган кўп афғонлар: «Шартнома имзоланган куни биз ўзгаришларни сездик. Ҳамма фақат ўзини ўйлай бошлади. Бу бизни мағлубиятга [АҚШ] ташлагандек бўлди”.

АҚШ вакили ва афғон зобитининг сўзларига кўра, Толибон таслим бўлиш ҳақидаги музокаралар Доҳадаги битимдан кейинги ойларда аста-секин ўз кучини кўрсатди. Кейин, апрель ойида президент Байден Америка қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилгандан сўнг барчаси хал бўлган эди.

Толибонлар назоратни кенгайтиргани сайин, ҳукумат назоратидаги ҳудудлар тобора жангсиз ўтиб  кетаверди. Жангарилар қўлга олган биринчи муҳим шаҳар Қундуз бир ҳафта олдин олинган. Қабила оқсоқоллари воситачилигида олиб борилган музокаралар ҳукумат назоратидаги охирги базани Толибонга топширган таслим бўлиш келишувига олиб келди.

Кўп ўтмай, ғарбий Ғирот вилоятида ўтказилган музокаралар губернатор, ички ишлар ва разведка юқори мартабали амалдорлари ва юзлаб ҳарбий хизматчиларнинг истеъфосига олиб келди. Шартнома бир кечада тузилди.

Бир неча қобилиятли ва ғайратли бўлинмалар Афғонистон қуролли кучларининг Толибонга қарши курашида қатнашдилар.

Қандаҳорда жойлашган Афғонистон махсус кучлари зобити қўмондоннинг таслим бўлишни буюрганини эслаб шундай деди. “Биз жанг қилмоқчимиз! Агар таслим бўлсак, Толибон бизни ўлдиради ”, – деди махсус кучлар ходими.

Шу боис, таслим бўлишни ёки мағлубиятга учрашни хоҳламаган отряд аъзолари қуролларини ташлаб, фуқаролик кийимларини кийиб, ўз постларини тарк этишди.

“Мен қилган ишимдан уяламан”, деди биринчи офицер. Аммо, агар у қочмаганида, “ўз ҳукуматим мени толибларга сотган бўларди”, деди.

Афғонистон полициячисидан ходимларининг мотивацияси йўқлиги ҳақида сўрашганда, у уларга маош тўланмаганлигини тушунтирди. Шаҳар қулашидан олдин Қандаҳорда олдинги сафларда бўлган бир неча афғон полициячилари олти ойдан тўққиз ойгача маош олмаганликларини айтишди. Толибонда эса тўловлар тобора “жозибадор” бўлиб борган.

“АҚШсиз коррупция хавфи йўқ эди. У бизнинг армия ичидан хоинларни топиб (балки танлаб) олди ”, деди афғон полициячиларидан бири.

Қандаҳор полициясининг бир неча ходими ҳукуматни қулашига ходимларни қобилиятсизлигидан кўра коррупция кўпроқ сабаб бўлганини қайт этди.

Қандаҳорда ҳам худди шундай бўлди. Бу ерга 34 ёшли ходимни раҳбар қилиб қўйилган бўлиб, ойлик маоши берилмаган ва Толибон кириб келишидан бир неча кун аввал бўлим тугатилиши режалаштирилган бўлган.

“Толиблар ҳар қандай ҳукумат амалдорига таслим бўлиш ва уларга қўшилиш учун 150 доллар таклиф қилишган”, деди афғон полициячиларидан бири журналистга интервью тугаши билан.

– Биласизми, ҳозир нарх қанча?

– ….

Мазкур материал The Washington Postда ёритилган мақоладан қисқартирилган шаклда тайёрланди.